Ижарада яшовчи талабалар билан суҳбат

2020 - 2021 ўқув йилида анъанавий таълим шаклига қайтилганидан кейин аксарияти ёрдамга муҳтож  талабалар институт ётоқхонасига жойлаштирилди. Шу билан бирга ётоқхонага эҳтиёжи бўлмаган талабалар ҳам ўзларининг моддий таъминотидан келиб чиққан ҳолда ижара асосида яшаб келмоқда. Айнан шундай талабаларнинг яшаш шароитлари билан танишиш, муҳитнинг қай даражада шаклланганлигини аниқлаш ва уй эгалари билан суҳбат ўтказиш мақсадида "Гидромелиорация" факультети Гидрология дарё ва сув омборлари таьлим йўналиши 110 гуруҳ мураббийи Қ.Эшқуватов талабалар истиқомат қилаётган уйларга ташриф буюрди. Суҳбат жараёнида талабаларга ўзларини ОТМ талабаси эканлигини ёдда тутиши, уйда тозалик ва озодаликка риоя қилиши, қўни-қўшнилар билан аҳил бўлиши, улар билан мулоқотда юқори маданият ва хушмуомалаликка риоя қилиш кераклиги тўғрисида тушунтиришлар олиб борилди.

ТИҚХММИ матбуот хизмати