Якка тартибдаги руҳий маслаҳат
11 февраль куни институт психологи М. К. Мухамедова 2-ТТЖда истиқомат қилаётган, СХТЭБ 2-курс талабаси Абдуллаева Мунира билан учрашиб, якка тартибда психологик консультация олиб борди. Суҳбат орқали талабада мавжуд муаммолар аниқланиб, керакли маслаҳатлар, ўз “мен”ини оширишга мотивациялар берилди ва машғулотлар ўтказилди. Талабада ўз “мен”ини ошириш учун “Мен қуёшман”, яхши ва ёмон хусусияларини аниқлаштириш учун “Менинг яхши ва ёмон хусусиятларим” каби машғулотлар ўтказилди.
Мунирада оммавий жойдарда сўзга чиқишга қўрқув ва сўз бойлигининг камлиги мавжуд эканлиги аниқланди. Ва бу муаммоларни бартараф этиш учун Мунирага ТТЖда ташкил этиладиган тренинг машғулотига тренер бўлиш таклифи берилди ва биргаликда тренинг учун дастур тайёрланди. Мунира учун кўтаринки кайфият ва мотивация берадиган аффирмациялар тузилди ва бир варақ қоғозга ёзиб уни кўзга кўринарли жойга қўйишга тавсия берилди. Шу билан бундан кейин бу учрашувлар давомий бўлишига келишиб олинган ҳолда суҳбат ниҳоясига етди.
ТИҚХММИ психологи М.К. Мухамедова ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати