Мустақил таълим ва инновация
Олий таълим муассасалари босқичма-босқич кредит-модул тизимига ўтилиши натижасида, талабалар 5+1 тизимида ўқишни бошладилар. Яъни, беш кун аудиторияда назарий билимларни олишади, қолган бир кунда амалий билимларни олиш мақсадида соҳанинг етакчи корхона ва ташкилотларида ўз билимларини мустаҳкамлайдилар. Шу муносабат билан ,,Гидромелиорация” факултети ,,Сув хўжалигида инновацион технологиялар ва улардан фойдаланиш йўналиши 108-гуруҳ талабалари “АГРО ДРИП” корхонасига ташриф буюришди.
Ташриф давомида талабалар томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш усулларини бутловчи қисмларини ишлаб чиқаришдан тортиб лойиҳалаш, қуриш ва тўлиқ ишчи ҳолда топшир жараёнлари билан яқиндан танишди. Талабаларга суғоришдаги энг сўнгги инновацион ускуналарни корхона раҳбари Юсупов Азимжон таништирди. Шунингдек, талабалар гуруҳ мураббийи ҳамроҳлигида “АГРО ДРИП” корхонасининг “шоwроом” хонасида ҳам бўлдилар ва қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.
Гуруҳ мураббийи Даулет Ғуломов ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати