Аждодлар мероси- маърифат зиёси
Жорий йилнинг 12- март куни Сув хӯжалигини ташкил этиш ва бошқариш факультети 306- гуруҳ мураббийси Р.Т.Кодирова ва гуруҳ талабалари юртимиздаги Муқаддас қадамжолардан Зангиота ёдгорлик мажмуи зиёратгохига ташриф буюрдилар Р.Т.Кадирова талабаларга аввало зиёрат одоби тугрисида сунг Ўрта Осиёдаги ноёб обидалардан бири Занги ота номи билан машҳур бўлган сўфийлик тарғиботчиси шайх Ойхўжа ибн Тожхўжа шарафига шундай аталган.
Занги отанинг бутун ҳаёти Мовароуннаҳр халқларининг энг оғир даврига тўғри келгани Зотан, XIII асрнинг 20 йилларида Мўғул истилочилари Мовароуннаҳрнинг энг йирик шаҳар ва қишлоқларини вайрон қиладилар. Оддий меҳнаткаш халқни эса қуллик исканжасига соладилар. Шундай оғир бир пайтда Занги ота ва унинг шогирдлари халқ оммасини қаҳрамонлик, ватанпарварлик, меҳр-шафқат каби энг олий умуминсоний ғоялар билан озиқлантирди.
Занги отанинг бу хизматлари вақти келиб Амир Темур томонидан муносиб тақдирлангани Занги отанинг қабри устида мақбара қад ростлангани 1420 йилда эса Мирзо Улуғбек унинг устига ҳозирги пештоқни бунёд эттиргани тугрисида гапириб берди.Талабалар зиёратдан Аждодлардан қолган бой маданий меросни чуқур ӯрганиш ва ӯзлаштириш маънавий баркамоллик сари етакловчи муҳим омил эканини, биз маънавий мероси бой халқнинг авлодлари экалигимиздан фахр туйғуси билан Ватанга бӯлган буюк муҳаббатни қалбларига жо қилиб , бой таассуротлар билан қайтишди.
"Инглиз тили" кафедраси катта укитувчиси Р.Т.Кодирова ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати