ТИҚХММИ талабаларининг тошкeнт қишлоқ хўжалиги тeхникаси заводига ташрифи
«Ўзавтосаноат» томонидан Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводидаги ишлаб чиқариш ва корпоратив бошқарувни оптимизациялаш бўйича қатор стратегиялар ва дастурлар ишлаб чиқилган. Институтимизнинг «Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти» факультетининнг ТТТEМ 1-курс талабаларининг бу галдаги танишув амалиёти айнан Тошкент қишлоқ хўжали техникаси заводига амалга оширилди.
Амалиёт раҳбарлари М. Бегматов, О. Назаров ва А. Мустафоқуловлар бошчилигида талабалар бевосита ишлаб чиқриш жараёни билан танишдилар, шу ўринда заводнинг мутассадди ҳодимлар томонидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Биз ўйлаймизки бу каби ташрифлар талаба ёшларимиз онгида қайсидир маънода ишлаб чиқаришга бўлган иммунитетни шакллантиради десак муболаға бўлмайди.
«Электротехника ва мехатроника» кафедраси
стажер-ўқитувчи А. Мустафоқулов ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати