Тозалик - кўнгил ободлиги

Асрлар оша шаклланиб келган миллий қадриятларимиздан бири бу – оммавий байрамлар олдидан юртимизда умумхалқ ҳашарларини ўтказиш, ободонлаштириш тадбирларини амалга оширишдир.Талабалар турар жойи кенгаши  жамоаси умумхалқ ҳашарида ҳамиша фаол. Бу бизни руҳлантиради. Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан  2021-йил 13-март куни Талабалар турар жойи ҳудудида ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди.

 

Маълумки, Наврўз умумхалқ байрами халқимиз орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни намоён этадиган миллий байрамимиз. Наврўз умумхалқ байрамини муносиб кутиб олиш мақсадида Талабалар турар жойи кенгаши  жамоаси эрта тонгдан жам бўлишди ҳамда ҳамжиҳатликда атроф ҳудудларини тозалаш, саранжом-саришта қилишга киришишди.

 

Талабалар турар жойлари кенгаши раиси Саидаҳмедов Жаҳонгир ахбороти

ТИҚХММИ матбуот хизмати