"Туронбанк" аудиториясида навбатдаги семинар

2021 йил 13 мартда "Сув хўжалигини ташкиил этиш ва бошқариш" факультетининг Туронбанк аудиториясида навбатдаги семинар бўлиб ўтди. Семинарда АТБ Туронбанк Бошқарув Раисининг хорижий маслаҳатчиси Андрей Михайлович Светличный замонавий банк тизимида, иқтисодиётда юз бераётган трансформация жараёнлари тўғрисида маъруза қилди. 

Маъруза факультет профессор-ўқитувчилари ва талабалари томонидан диққат билан тингланди. Маъруза савол ва жавобларга бой бўлди. Айниқса, Туронбанкда амалга оширилаётган ислоҳотлар жиддий таҳлил қилинди. Семинар факультет профессор-ўқитувчилари ва талабалари учун фойдали бўлди.

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати