Ёшларга илм йўлидаги эътибор

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожлантириш вазирлиги томонидан 2021-йил 12-13-март кунлари Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари олий таълим муассасалари, ишлаб чиқариш корхоналари ва тадбиркорлар учун ташкил этилган “ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАР ВА ИШЛАНМАЛАР ҲУДУДИЙ КЎРГАЗМАСИ” бўлиб ўтди.

Ушбу кўргазмада Тошкент ирригатция ва қишлоқ хўжалигини механизатциялаш муҳандислари институти Қарши филиали талабалари 10 дан ортиқ робототехника ва техник ишланмалар билан фаол иштирок этишди. Танлов натижаларига кўра ТИҚХММИ Қарши филиали талабаси Пўлатов Наврўз Миртемир ўғли 1-ўринни қўлга киритиб 15 000 000 сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

ТИҚХММИ Қарши филиали ассистенти А. Суюнов ахбороти

ТИҚХММИ матбуот хизмати