Спорт – соғлиқ гарови

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасида спортни ривожлантиришга ва ёш спортчиларни Халқаро миқёсда рақобатбардошлигини ошириш, жисмоний салоҳияти юқори, руҳий тетик спортчиларни тайёрлашга катта эътибор кўрсатиб келинмоқда. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасида мавжуд барча Олий таълим муассасасида спорт билан шуўулланишга барча шарт-шароитлар мавжуд.  Ушбу шароитлардан унумли фойдаланиш талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида 14 апрел куни Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти "Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш" факултетида "Спорт - соғлиқ гарови" шиори остида Футбўл мусобақасини ташкил этдик.

Ушбу мусобақада факултетимиз барча иқтидорли, спортга иштиёқи баланд талабалар ўз гуруҳлари билан иштирок этди. Мусобақа барча гуруҳлар ўртасида ташкил этилганлиги сабабли ўйинлар ўзига ҳос тарзда шиддатли бўлди.  Юқори кайфиятда бўлиб ўтган мусобақамизда юқори салоҳият эгалари, факултетимиз ва Институт терма жамоаси аъзоларидан ташкил топган 407-гуруҳ талабалари ўалаба қозонди. Бундай тадбирлар, мусобақалар давом этади факултет фаолларидан янада ташаббускорликни кутиб қоламиз.

Факултет ёшлар етакчиси Ҳайитбой Искандаров ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиозов