Таъсирчан тренинг

Жорий йилнинг 7 - 11 - май кунлари Европа Иттифоқининг «Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида сув ресурсларини барқарор бошқариш» дастури доирасида амалга оширилаётган БМТ Тараққиёт дастури ва Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг «Техник салоҳиятни мустаҳкамлаш» қўшма лойиҳаси бўйича Тошкент шаҳар, М. Улуғбек тумани, Чуст кўчаси 1 - уйда жойлашган «Платформа» ўқув марказида ташкил этилган тренингда “Гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш” кафедраси ассистенти К.Мусаев ҳам қатнашди ва тренинг машғулотида олган малака ва кўникмалари билан “Гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш” кафедраси аъзолари билан ўртоқлашди.
К. Мусаев 7 - 8, 10 - 11 май кунлари бўлиб ўтган тренинг дастурида кўрсатилган ҳар бир бандлари бўйича олинган билимлар асосида кўрсатилган топшириқларни бажарди. Тренингнинг охирги, яъни 11 май 2019 йили “Презентатсия қилиш шартлари” мавзусида битирув иши тақдимотини ҳимоя қилди. Ушбу Европа Иттифоқининг «Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида сув ресурсларини барқарор бошқариш» дастури доирасида амалга оширилаётган БМТ Тараққиёт дастури ва Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг «Техник салоҳиятни мустаҳкамлаш» қўшма лойиҳаси бўйича олган билимларни кафедрада тақдимот қилиб ҳисобот берди. Тренингда тақдим этилган ва орттирилган малака-кўникмалар келгусида ўз ижобий самарасини беришига ишончимиз комил.

 

ИНСТИТУТ МАТБУОТ КОТИБИ РАҲИМБОЙ ЖУМАНИЁЗОВ