НАТИЖАДОР ТРEНИНГ

Жорий йилнинг 7 - 11 - май кунлари Европа Иттифоқининг «Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида сув ресурсларини барқарор бошқариш» дастури доирасида амалга оширилаётган БМТ Тараққиёт дастури ва Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг «Техник салоҳиятни мустаҳкамлаш» қўшма лойиҳаси бўйича Тошкент шаҳар, М. Улуғбек тумани, Чуст кўчаси 1 - уйда жойлашган «Платформа» ўқув марказида ташкил этилган тренингда "Гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш" кафедраси ассистенти К.У.Мусаев ва докторанти Д.Рахмонов иштирок этди.
К.У.Мусаев ва Д.Рахмонов 7 - 8, 10 - 11 - май кунлари бўлиб ўтган тренинг дастурида кўрсатилган ҳар бир бандлари бўйича олинган билимлар асосида кўрсатилган топшириқларни бажарди. Тренингнинг охирги, яъни 11- май 2019 - йили “Прези.cом сайтида тақдимот қилиш” мавзусида битирув иши тақдимотини ҳимоя қилди. Ушбу Европа Иттифоқининг «Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида сув ресурсларини барқарор бошқариш» дастури доирасида амалга оширилаётган БМТ Тараққиёт дастури ва Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг «Техник салоҳиятни мустаҳкамлаш» қўшма лойиҳаси бўйича олган билимларни кафедрада тақдимот қилиб ҳисобот берди. Тренингда тақдим этилган ва орттирилган малака-кўникмалар келгусида ўз ижобий самарасини беришига ишончимиз комил.

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов