Республика миқёсидаги онлайн конференция
Жорий йилнинг 15 майида Жиззах политехника институтида ташкил этилган "Хотин-қизларнинг фан, маданият ва инновацион технологияларни ривожлантириш соҳасидаги ютуқлари» мавзусида Республика миқёсида онлайн конференциясига қатнашдим.
Ушбу конференцияда Аёллар спортининг оммавийлигини ошириш ҳамда чет тилларни ўргатишда оиланинг ва таълим муассасаларининг роли, инсон жамият, шахс оиланинг ўзаро муносабатлари , унда учрайдиган гендер тенглиги хамда имкониятлар кафолатлари, хотин-қизларга тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш масалалари, китобхонлик маданиятини ошириш, ҳамда китобхонликни кенг тарғибот қилиш тўғрисида маърузалар тингланди. Ушбу конференцияда институтимизнинг бир қатор аёл профессор-ўқитувчилар фаол қатнашдилар.
Институт хотин - қизлар Кенгаши раиси Зулфия Ҳафизова ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати