Магистрантларга бугунги кун талаби

Жорий йилнинг 13-июнь куни соат 16-00 да ИТИ ва ИПКТБ бошлиғи Ш.Имомов, Магистратура бўлими бошлиғи А.Янгиев билан ҳамкорликда 1 - босқич магистрантлари ва уларнинг мутахассислик кафедра мудирлари балан учрашув ташкил этилди. Учрашувда ИТИ ва ИПКТБ бошлиғи Ш.Имомов магистрантларга Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2019 йил 24 май куни Ўзбекистон Миллий университетида таълим ва илм-фан соҳа вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувдаги таъкидланган илмий-тадқиқот ишларини ишлаб чиқариш билан уйғун ҳолда олиб боришни таъминлаш бўйича институтнинг биринчи босқич магистрантларига диссертация мавзусидан келиб чиққан ҳолда илмий тадқиқот институтларидан ёки ишлаб чиқариш корхоналаридан илмий маслаҳатчи бириктириш масаласи бўйича йиғиш ташкил этилганлигини айтиб ўтди.

Магистратура бўлими бошлиғи А.Янгиев магистрантларга ёзги ўқув тажриба амалиётини илмий-тадқиқот институтлари ва ишлаб чиқариш корхоналарида ташкил этиш бўйича янги дастур ишлаб чиқилганлигини ва шу дастур асосида ҳар бир магистрант диссертация мавзуси бўйича илмий-тадқиқот институтлари ва ишлаб чиқариш корхоналари илмий маслаҳатчилари билан баргаликда илмий тадқиқот ишларини олиб боришини таъкидлади ва барча биринчи босқич магистрантларига ишлаб чиқилган янги дастурларни тарқатди.

ИТИ ва ИПКТ бўлими ходими С.Меликузиев ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов