Спорт - саломатликка гаров

Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиб бериш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев олдинга сурган бешта муҳим ташаббуснинг иккинчиси “Ёшларни жисмоний чиниқтириш ва спорт соҳасида ўз қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитларни яратиб бериш” га мувофиқ 2019 йил 13 октябрь куни “Гидротехника қурилиши” факультетининг 1-курс талабалари ўртасида спортнинг “Мини-футбол” тури бўйича декан кубоги бўлиб ўтди. Унда 8 та команда иштирок этиб, 102 гуруҳ талабалари 1-даражали диплом ва декан кубогига, 106-гуруҳ талабалари 2-даражали диплом ва 105-гуруҳ талабалари 3-даражали дипломга сазовор бўлишди. 

“ГТҚ” факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари А.И.Азимов ахбороти
Институт Матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов