Ёшлар ҳафталиги 2019 лойиҳаси 4-кун натижалари

Кўргазма институт Ёшлар иттифоқи ҳамда илмий бўлим ҳамкорлигида ўтказилиб, бевосита ташкил этган китоблар кўргазмаси билан давом этди. Кўргазмада "Янги аср авлоди" нашриёти ва "Китоб олами" МЧЖ миллий ва жаҳон адабиётининг энг сара наъмуналарини талабаларга тақдим этди. (китоб савдоси ҳам авжига чиқди тўғрисини айтсак, умумий 147 та китоб сотилди. Ёшлар иттифоқи ва иқтидорли талабаларнинг илмий тақдиқот ишларини ташкил этиш бўлими ҳамкорлигидан янги лойиҳалари давом этади. Куннинг иккинчи ярмида илмий бўлим томонидан мақолалар танлови тақдимоти ўтказилди. Соат 16:00 да эса дастур бўйича мунозара-дебат ўйинлари бўлиб ўтди. Мунозара-дебат ўйинларида жуда кўплаб иштирокчилар ва томошабинлар ўзлари қизиқган ҳолда ташриф буюришди. Куннинг якунида 3-талабалар турар жойида факултетлараро Викторина ўйини ўтказилди. Албатта, 7 факултет жамоаси бу ўйинда ҳам ўзларини билим тарафидан кўрсата олишди. 4-кун 4-ташаббус талабалар қамрови 1000 дан ортиқлиги бизни хушнуд этди.

Институт ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ахбороти

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов