Электр қурилмаларини монтаж қилиш ва созлашдаги муаммолар

2019 йил 14 ноябр куни 5430200-Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш йўналиши 4-босқич талабаларига “Стандарт электротехника” корхонасининг ишлаб чиқариш бўйича директори Ш. Муртозов иштирокида “Электр қурилмаларини монтаж қилиш ва созлашда мавжуд муаммолар” мавзусида муаммоли маъруза ўтказилди. Маърузада электр қурилмаларни лойиҳалаш, монтаж қилиш, ва созлаш (наладка) ишларида мавжуд муаммолар, уларни ечими тўғрисида гапирилди. Бундан ташқари бевосита ишлаб чиқариш жараёнида олинган видео лавҳалар намойиш этилди.

 

ЭТ ва ЭЖФ кафедраси доценти Т. М. Байзаков, асс. А.А. Турдибоев.

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов