Мазмундор экскурсия

12 ноябр куни “Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факультети 5313200 -  “Техника ва технологияларнинг техник экспертизаси ва маркетинги (электр ва электрон жиҳозлар) йўналиши 3 - босқич 12 - гуруҳ талабалари янги жорий қилинган Таълимда “5+1” тизими доирасида “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш технологияси(Агро технология)” фанидан профессор Б.Шоймардонов бошчилигида Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган “BMKB-AGROMASH” AJ га амалий экскурсия ташкил этишди. Экскурсия доирасида профессор ҳозирда юртимизда ишлаб чиқарилаётган замонавий қишлоқ хўжалиги техника ва технологиялари билан талабаларни таништириб, уларнинг таркибий қисмлари, ишлаш принциплари ҳамда қандай вазифаларда қўлланилиши ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди. Экскурсия сўнгида професссор Б.Шоймардонов “Қишлоқ хўжалиги техника ва технологиялари, уларнинг истиқболлари” мавзусида талабаларга тақдимот қилиб берди ва талабалар аудиторияда олган назарий билимларини ишлаб чиқариш соҳаси билан бевосита танишиш орқали амалий кўникмага эга бўлдилар.

Институт  м атбуот хизмати  раҳбари  Р. Жуманиёзов