2-мусиқий кўрик-танлов "The cover up va Aktyor shou"
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида 2019 - йил 11-ноябрдан 17-ноябргача бўлиб ўтадиган, Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ташаббуси билан ташкил этилган "Ёшлар ҳафталиги -2019" лойиҳасининг 2-танловни ҳам ўз ниҳоясига етди. Еттита факултетнинг етти жамоаси иккита шартда (ҳар бир шартга 3 дақиқадан) куч синашишди. "The cover up va Aktyor shou" иккитаси бирда мусиқий-кўрик-танлови ҳам кўтаринки кайфиятда 2 соат 30 дақиқа мобайнида жуда кўплаб институт талабаларини қамраб олди ҳамда янги иқтидорларни кашф эта олди.
Ўзбекистон Санъат ва маданият институтидан ташриф буюрган ҳакамлар ҳайъати жамоаларни баҳолаб боришди. Тан олиш керак, муҳандис-техник кадрлар тайёрловчи бизнинг институтимизда таҳсил олаётган иқтидор эгаларини кўриб меҳмонлар ҳам ҳайратда қолишди ва талабалар билан ҳамкорликда иш олиб боришга тайёрлигини билдиришди. Умуман олганда, барча жамоаларни 1-ўринга лойиқ деб биламиз. Лекин, шундай бўлсада барчаси нисбийдир. Асосийси бугун барча факултетлар ўз иқтидорли тенгдошларини таниб олишди. Бундан ташқари иккинчи шартда саҳна кўринишлари ҳам намойиш этилди. Натижа ёмон эмас барча иштирокчилар ўз факултетини муносиб ҳимоя қила олишди. Тадбир аъло даражада ўтди десак адашмаймиз.
Институт ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ахбороти
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов