Зўравонлик иллати ва зиллати
2018-йил 14-декабрда институтнинг 7-маърузалар залида (ҚСХЭТ ва ҚХМ факультетларининг талабалари) "Оилада зўравонликнинг олдини олиш" мавзусида умумий йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани 2-ИИБ бошлиғи подполковник Камолиддин Даминов ва 2-ИИБ ҳуқуқбузарлик профилактикаси бўлинмаси бошлиғи катта лейтенат Жавоҳир Якубовлар қатнашиб ҳозирги кунда оилаларда содир этилаётган зўравонликлар, аёлларнинг ҳуқуқларини поймол этиш, айниқса ёш оилалар ўртасидаги жанжалларни тўхтовсиз давом этиши, ўз уйининг зулм қурбонлари бўлган аёллар тўғрисида маълумот бериб ўтдилар. Шундан сўнг талабалар билан биргаликда савол-жавоблар бўлиб ўтди.
Институт хотин-қизлар кенгашининг раиси Зулфия Ҳафизова ахбороти
Иститут матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов