Одам савдоси - давр муаммоси
“Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факультети талабалари ўртасида турли ёт ғоялар ва таҳдидларга қарши курашиш, мафкуравий иммунитетни шакллантириш ҳамда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида 2018 йил 14 декабрда 8-залда “Одам савдоси - давр муаммоси” мавзуcида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда ИИВ одам савдосига қарши кураш бўйича Республика идоралараро комиссияси аъзоси Ахмедов Ахрорбек Ўктамович, ИИВ терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси катта тезкор вакили Джўраев Жўрабек Юлдошевич, Факультет декан А.Исақов, маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ш.Бердиев ва 10 нафар профессор-ўқитувчи ҳамда 250 нафар талаба-ёшлар иштирок этишди. Тадбир сўнгида “Одам савдоси - давр муаммоси” мавзусига оид бўлган видеороликлар намойиш этилди. Тадбир якунида маърузачилар томонидан иштирок этган барча талабаларнинг саволларига батафсил жавоблар берилди.
"Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти" факультети Маънавият-маърифат ишлари бўйича декан муовини Ш.О.Бердиев ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов