“Гендер тенглик” мавзусидаги давра суҳбати
Институтнинг “Педагогика, психология ва ўқитиш методикаси” кафедраси катта ўқитувчиси, PhD Мустафоева Дурдона Асиловна Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 ноябрдаги “Хотин-қизларни иш билан таъминлаш, улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 919-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш мақсадидаги 2019 йил 28 декабрь куни Олий Мажлис Сенатида Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссиясининг мажлис баёни ижросини таъминлаш мақсадида 3-сонли талабалар турар жойида Гидромелиорация факультети 1-босқич талаба-қизлари билан давра суҳбати олиб борди. Сухбатда республикамиз тараққиётида, ҳоҳ у илм-маърифат, сиёсат ёки иқтисоддами, ваҳоланки барча жабҳалардаги хотин-қизларнинг ролини ошириш, қизларнинг оиладаги ўрни, уларни жамиятдаги нуфузини янада ошириш бўйича фикр-мулоҳаза алмашилди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати