Ватан ҳимояси унинг ғояси
Она юртимиз ҳар доим ўзининг мард, жасур йигитлари билан фахрланиб келган. Йигитларимиз ота-она ва оиласини, ўзи яшаётган юрт тупроғини муқаддас билиб, Ватан ҳимояси учун доимо шай туришни бурч деб ҳисоблаган. Ушбу байрамнинг нишонланиши халқимизнинг ўз армиясига нисбатан чексиз ҳурматини, йигитларига нисбатан ифтихорини билдиради.
Ватанни севиш, ардоқлаш, ҳимоя қилиш – ҳар биримизнинг шарафли бурчимиздир. Ватан ҳимояси– муқаддас бурч. Ҳар йили Ватан ҳимоячилари байрами арафасида бир-бирларини табриклаётган нафақат ҳарбийлар, балки юртимизда фаолият олиб бораётган бошқа касб эгалари, шунингдек ўқувчи-талабалар, иқтисодчилар, инженерлар, агрономлар, спортчилар ҳам бир- бирларини шу азиз байрам билан табриклаётганида юрагимиз ёришиб кетади.
Шундай экан, Ватан ҳимоячиларини ушбу муборак байрам билан табриклаймиз ҳамда уларга оилавий тинчлик-хотиржамлик, соғлиқ-саломатлик тилаб қоламиз. Ҳаётингиз доимо шараф ва зафарларга тўлиқ бўлсин. Ватанимиз осмони доимо мусаффо бўлиши учун ҳар доимгидек ўз куч-ғайратингизни аяманг! Барчани Ватан ҳимоячилари куни билан табриклайман. Институт ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиларининг ташаббуси билан “Иқтидор-фильм” студияси томонидан ишланган ушбу видеороликни байрам туҳфаси ўрнида қабул қиласиз деган умиддамиз.
“Гуманитар фанлар” кафедрасининг ўқитувчиси Баҳриддин Муқимов
Институт ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчилари раҳбари Акмал Бердимуродов ахбороти