Путин ташрифи доирасида "Ректорлар форуми" ўтказилади

Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида бизнес соҳасида 20 млрд доллар атрофидаги битим ва шартномалар имзоланиши кутилмоқда. Бу ҳақда ҳукумат вакили маълум қилди. 

Таъкидланишича, Россия илк бор жуда катта таркибли делегациядан иборат бўлган ҳолда Ўзбекистонга ташриф буюрмоқда. Ҳукумат амалдорлари, йирик бизнес вакилларидан ташкил топган делегация аъзолари 800дан ортиқ. Шу вақтгача, Ўзбекистонга келган Россия делегацияси сони 200 киши атрофида бўлган. 

Бундан ташқари, Россиянинг 70дан ортиқ нуфузли олий ўқув юртлари ректорлари ҳам келишади ва Ўзбекистонда илк бор “Ректорлар форуми” ўтказилади. Унда Ўзбекистон ва Россия олий ўқув юртлари ўртасида ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама этилади. 

Қайд этилганидек, ташрифни Россия ОАВнинг 200дан ортиқ журналистлари ёритади. Бунинг учун барча шароитлар муҳайё этилади. 

Манба: кун.уз