14 январь – Ватан ҳимоячилари куни
Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 14 январда қабул қилинган “Ватан ҳимоячилари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонунига биноан мамлакатимизда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни миллий байрам сифатида катта тантана билан нишонлаш ўзига хос анъанага айланган. Бу бежиз эмас, албатта. Сизу бизнинг бугунгидек тинч, хотиржам хаётимиз куролли Кучларимиз томонидан ишончли тарзда химоя килинмокдаки, мана шундай масъулиятли бурчни сидқидилдан адо этаётган, тараққиётимиз барқарорлигига камарбаста бўлаётган ўғлонларимизни хар канча эъзозласак, кўкка кўтарсак, арзийди.
Бугун Ер ресурсларини бошқариш факультетида ҳам шундай фидоий инсонлардан бири юртимиз ватанимиз келажаги тинчлиги учун хизмат қилган бугунги кунда нафақада, бир қатор шогиртлар чиқарган Эшов Хуррам Буриевич бугун тадбиримиз меҳмони. Меҳмонимиз Ватан, халқ, аждодларимиз, буюк алломаларимизнинг шуҳратини дунёга тараннум этишда, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашда, ҳар томонлама етук, жисмонан соғлом, билимли ва фидойи фарзанд қилиб шакллантириш йўлида ҳалқ албатта ўзининг буюк келажагини барпо этишга қодир. Мамлакатимизда истиқомат қилаётган ҳар бир инсоннинг қалбига Ватан туйғусини сингдириш, бир неча минг йиллик моддий ва маънавий маданият масканларидан бири-она Ўзбекистонимизнинг ҳақиқий жонкуяри бўлишга эришиш ҳозирги куннинг энг долзарб вазифаларидандир. Ана шундай фидойи фарзандлар бор экан, эртанги кунга ишончимиз хам юксалиб бораверади. Зеро, биринчи президентимиз, алоҳида таъкидлаганидек, «… бугунги кунда Ўзбекистон амалда ўзининг замонавий, ихчам ва харакатчан, яхши куролланган, мамлакатимиз баркарорлиги ва хавфсизлигини, сархадларимиз дахлсизлигини, халкимизнинг тинч ва осойишта хаётини ишончли химоя килишга кодир бўлган миллий армиясига эга, деб айтиш учун барча асосларимиз бор». деб талаба-ёшларимизга маълумотлар бериб ўтди.
Биз ҳам ҳарбийларимизни ушбу муборак байрам билан табриклаймиз ҳамда уларга оилавий тинчлик-хотиржамлик, соғлиқ-саломатлик тилаб қоламиз. Ҳаётингиз доимо шараф ва зафарларга тўлиқ бўлсин. Ватанимиз осмони доимо мусаффо бўлиши учун ҳар доимгидек ўз куч-ғайратингизни аяманг!