Мактаблар билан ҳамкорлик
Бугун, 15-январь куни “Геодезия ва геоинформатика” кафедраси профессор-ўқитувчилари О.Рўзиқулова, С.Хикматуллаев, А.Жўраевлар томонидан Тошкент шаҳридаги 150-мактабда География фанидан “Ўзбекистон орографияси” мавзусида очиқ дарс ташкил қилинди. Очиқ маърузани мактаб директори Арипова Комила Каримовна очиб бериб, ўзлари ҳам дарс сўнгигача болалар билан тенга-тенг саволлар жавобини қидириб, тингладилар. Дарс бошланишида доц. О.Рўзиқулова 2021 йил номини ўқувчиларда сўради. Улар бир овоздар “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлиги” йили деб жавоб бердилар. Сўнгра сизлар қайси касб эгаси бўласиз деган саволга ўқувчилар: шифокор, устоз, қурувчи, уста, ҳунарманд каби жавобларни бердилар. Сўнгра касб танлашда ўқувчини қобилияти ва қизиқиши асосий ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди. Мақсадни аниқ қилиб, мақсад сари дадил ҳаракат қилиш лозимлиги бўйича маслаҳатлар берилди. Дарс давомида кафедра устозлари томонидан ўқувчилар орасида қизиқарли савол-жавоблар ўтказилди.
Ғолиб ўқувчиларга карта ва атласлар совға қилинди. Бундан ташқари, ассистент ўқитувчи А.Жўраев томонидан Ер ресурсларини бошқариш факуьтети фаолияти юзасидан маълумот берилиб, буклетлар барча ўқувчиларга топширилди. Унда факультет фаолияти ва таълим йўналишлари батафсил ёритилган. Юқори синф ўқувчиларини касбга йўналтириш мақсадида институтимизда мавжуд бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда магистратура мутахассисликлари тўғрисида маълумотлар берилди. Ўқувчиларда Тошкент рельефли-ландшафтли глобуси катта таассурот қолдирди. Дарс сўнгида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.
Йиғилиш сўнгида ўқувчилар ва мактаб раҳбари “Геодезия ва геоинформатика” кафедраси устозларини ўқувчилар билан ўтказган очиқ дарслари учун миннатдорлик билдириб, келаси сафар битирувчи синфлар билан учрашувга таклиф қилдилар.Кафедра ўқитувчиси С.Хикматуллаев география фанидан синфлараро қизиқарли беллашувлар ташкил этишни ва мусобақага хакам сифатида қатнашиш таклифини киритди. Доц. О.Рўзиқулова ўқувчиларни “Ёш ўлкашунос” тўгарагига дарсдан сўнг таклиф қилди. Ўқувчилар томонидан бу таклиф хурсандчилик билан кутиб олинди. География ўқитувчиси Нормухаммедова Шахноза Хуснитдиновнага болалар билан ишлашда педагогик технологиялар бўйича маслаҳатлар берилди.Юнусобод туманидаги 150-мактаб ва ТИҚХММИ ўртасида имзоланган шартномага кўра, мактаб ўқувчилари билан режали алоқалар давом эттирилади. Институт Педагогика кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан 150-мактабни 5 нафар ўқитувчилари педагогик маҳорат дарсларида масофадан малака оширдилар.
ТИҚХММИ матбуот хизмати