ИМКОНИЯТЛАР УММОНИ

2019 йил 15 феврал куни “Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факультети декани проф. А.Исақов ташаббуси билан 2 ва 3-курс талабалари ўртасида “Ёшлар иттифоқи – имкониятлар уммони” мавзусида катта давра суҳбати ўтказилди. 
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг факультет кенгаши аъзоси Дилмурод Акбаров тадбирда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг талаба ёшлар ҳаётида тутган ўрни, яратилган имконият ва имтиёзлар тўғрисида тақдимот қилди. Шу билан биргаликда ёшларнинг мамлакатимиз ижтимоий ҳаётидаги фаоллиги янада ошириш қанчалар муҳим эканлиги ҳамда факультетда бугунги кунда юксак марраларга эришган талабалар фаолияти ҳақида маълумот берди. 
Йиғилишда 2019 йил 30 январ – 2 феврал кунлари Таиланднинг Бангкок шаҳрида ЮНЕСКО томонидан ўтказилган “Be the leader the world needs”ҳалқаро конференциясида иштирок этган 2-босқич талабаси Нурмуҳаммад Раззоқов тенгдошларига конференция тассуротларини гапириб берди. 
Учрашув сўнггида факультет декани Ёшлар иттифоқи фаолиятини янада ривожлантириш ва ёшларни қизиқтирувчи янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича ўзининг таклифларини билдирди. 
Факультет декани ва ёшлар ўртасидаги самимий суҳбатларга бой бўлган учрашув келажак тараққиёт режаларини тузишга асос бўлди.

Факултет Ёшлар иттифоқи ахбороти 
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов