Бобур маънавий меросига ихлос
2019 йил 15 февраль куни институт Маданият саройида Ўзбек мумтоз адабиётининг буюк намояндаси, шоир ва саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 536 йиллиги муносабати билан адабий – бадиий кеча ташкил этилди.
Тадбирда тарихчи олим, профессор – Полвонов Неъматжон Тўраевич, мутафаккирларимизнинг ижодий меросини ўрганиш, хотирасини абадийлаштириш, асарларида илгари сурилган эзгу ғоялар хусусида сўз юритди.
Анжуманда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг бетакрор шеърияти, Шарқ халқларининг турмуш тарзи, урф – одатлари, табиати ва қадриятлари ҳақида муфассал маълумот берувчи, инсонни комилликка ундовчи асарлари ёш авлодни она юртга муҳаббат, истиқлолга садоқат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди.
Анжуманда шоир ғазалларидан намуналар ўқилди ва мумтоз қўшиқлар ижро этилди.
Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари О.Рўзибаев ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов