Мусобақа завқи ва рағбатланиш шавқи
2019 йил 14 март куни «Бутунжаҳон сув куни»га бағишланган танлов ўз ниҳоясига етди. Куннинг биринчи ярмида рўйҳатдан ўтган талабалар учун видеороликлар ва тақдимотлар танлови ҳамда техно-кўргазмалар танлови намойиши ташкил этилди. Ушбу танловлар ҳам ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилди ва баҳоланди.
Куннинг иккинчи ярмида эса 5 босқичли танловнинг ғолибларига эсдалик совғалар ва фахрий ёрлиқлар топшириш жараёни, тақдирлаш маросими ташкил этилди. Тадбирни институтимиз ректори Ўктам Пардаевич Умурзаков очиб берди. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги Вазири ўринбосари Акмал Мирзаев, Европа иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари Элчи Эдуардс Стипрайс, Ўзбекистондаги БМТ Тараққиёт Дастурининг Барқарор ривожланиш кластери раҳбари Хуршид Рустамовлар сўзга чиқишди.
Танлов Модератори Шерзод Шарипов томонидан номинациялар бўйича биринчи ўрин ғолибларининг тақдимотлари намойиши ташкил этилди. Тадбир якунида эса танлов ташкилотчилари томонидан 5 босқичли танловнинг 1-2-3 - ўрин ғолибларига эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар топширилди. 1-ўрин ғолибларининг ҳар бирига Ноутбок(Компютер), Принтерлар, 2-ўрин ғолибларига қимматбаҳо Планшет (Смартфонлар), 3-ўрин ғолибларига қаттиқ дисклар (терабайтлар) тантанали равишда топширилди.
Тадбирни ташкил этишда яқиндан ёрдам берган институт раҳбариятига, барча иштирокчиларга, айниқса ташаббускор ва ташкилотсчилигидаги жонбозлиги учун проректоримиз Султанов Тохир Зокировичга талабалар номидан миннатдорчилик билдирилди. Кейинги танловларда сиз ҳам фаол бўлинг ва ғолиблар сафидан жой олинг.
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов