Институтимиз устозлари билан мулоқот

“Бутунжаҳон сув куни” танловлари учун ташриф буюрган меҳмонларимиз ТИҚХММИ Қарши филиали, Наманган муҳандислик-технология институти талабаларига бугун илмий бўлим томонидан институт бўйлаб танишув саёҳати ташкил этилди. Куннинг биринчи ярмида меҳмонлар институтнинг барча йўналишлар бўйича ўқув лабораторияларига ташриф буюришди.

Куннинг иккинчи ярмида халқаро анжуманлар залида илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Тоҳиржон Султонов ҳамда “Aнтик дунё” ва “Турон” Xaлқaрo фанлар aкaдемияларининг aкaдемиги, доцент ва нотиқ Раҳимбой Жуманиёзов иштирокида давра суҳбатлари ташкил этилди. Раҳимбой Жуманиёзов савол – жавоблар бобида ўзининг интеллектуал салоҳияти, билимдонлиги ва фаоллиги билан ажралиб турган ТИҚХММИнинг Қарши шаҳридаги филиали талабаси Дилоромхонга ўзининг яқинда чоп этилган “Сиз нотиқ бўлмоқчимисиз?” номли китобини дастхат билан тақдим этди.

Институт проректори Султонов Тоҳир Зокирович талабаларнинг илтимосларига биноан нотиқлик маҳоратининг устаси Р. Жуманиёзовни бир ҳафта мобайнида дарс машғулотлари олиб боришлари учун ТИҚХММИ Ректори номига муассасангиз раҳбари номидан хат қилдиришлари ва бугунги бераётган сонсиз саволларига жавоб олишлари мумкинлигини эътироф этди. Давра суҳбатларидан сўнг талабалар институтдаги Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти фаолияти билан яқиндан танишдилар. Уларга  институт фаол талабалари ҳамда магистрантлари ҳамроҳлик қилишди. Меҳмон талабаларга сувни асраш ва унга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш ҳақидаги қўлланмалар  ҳам тақдим этилди.

ТИҚХММИ матбуот хизмати