Математика фанлар тожи - тан олмасликнинг йўқ иложи
Қарзи борнинг юрагида дарзи бўлади. Ўз вақтида уни адо этиш видоний бурч. Бунинг учун интилиш ва тинимсиз изланиш керак. Ҳақиқатан ҳам кузги семестр фанларидан академик қарздор талабаларимизга (кам бўлса ҳам бор) академик қарздорлик фанларини топширмасдан ҳеч қанақа байрам кайфияти ярашмаса керак. Шу муносабат билан жорий йилнинг 14 март санасида Б ўқув биноси 305 -аудиториясида барча факултетлардан келган академик қарздор талабаларга "Олий математика" фанидан кафедра профессор-ўқитувчилари иштирокида охирги қайта топшириш олдидан "консултация" дарслари олиб борилиб қўшимча маълумотлар берилди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати