Темпераментни аниқлаш

13.03.2020 йил куни Институт психологи Мухамедова Муҳайё, ЕРБ факультети декан ўринбосари Эшова Ҳуррият ва ТТЖ ҳамшираси Ҳайитова Хуршидалар  3-ТТЖда ЕРБ факультети қизлари иштирокида  “Коронавирус ҳақида маълумот бериш учун” йиғилиш ўтказишди. ТТЖ ҳамшираси Ҳайитова Хуршида йиғилиш иштирокчиларига вирусдан эҳтиёт бўлиш чора-тадбирлари тўғрисида тушунча бериб ўтди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларни беришди. Саволларга институт психологи Мухамедова Муҳайё, ЕРБ факультети декан ўринбосари Эшова Ҳуррият ва ТТЖ ҳамшираси Ҳайитова Хуршидалар жавоб беришди.  Йиғилиш сўнгида қизлар психологик тест ва тренинглар ўтказиб беришни институт психологидан илтимос қилишди. Институт психологи йиғилиш иштирокчиларига “Темпераментни аниқлаш тести”, “Ассоциатив тест” ва интеллектни аниқлаштирувчи “Сен ким?” деб номланувчи тестларни ўтказди. Йиғилиш иштирокчилари бу йиғилишдан ўзларига керакли бўлган маълумотларни олишди. Йиғилиш иштирокчилари бундай учрашувлар тез-тез уюштириб турилсин дея таклифлар киритишди. Йиғилиш кўтаринки руҳда ўз якунига етди.

ТИҚХММИ матбуот хизмати