Талабларнинг ўзбекистон республикаси қуролли кучлар давлат музейига ташрифи
2021 йил 13 март куни “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” кафедраси мудири А.Ахмедов, ушбу кафедра ассистенти Ф.Шафкаров ҳамда 4 курс 403 гурух мураббийси М. Рахматалиевлар бошчилигида факультетнинг 403 гурух талабалари Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар давлат музейи ташриф буюришди.
Ташриф давомида профессор-ўқиувчилар ва талабалар музейдаги ҳарбий экспонатлар билан яқинда танишиб, Буюк саркарда Амир Темурга бағишланган алоҳида “Темурийлар даври ҳарбий санъати” экспозицияси, Марказий Осиё халқлари ҳарбий санъати, Ўзбекистон халқининг иккинчи Жаҳон урушида иштирокига бағишланган экспозицияси, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ривожланишининг ҳозирги даври, давлатимизнинг ҳарбий салоҳияти ва унинг жанговар қудрати ҳамда юртимиз поспонлари ҳақида қизиқарли маълумотларга эга бўлдилар.
Бу ташриф талабаларга, Ватан ҳимоячиларининг хизматлари нечоғлик хатарли бўлиши билан бир қаторда ўз вақтида масъулият ҳамда юксак шарафли эканини ҳис қилишга ёрдам берди. Шунингдек, уларда Давлатимизнинг қудратига нисбатан ишонч ҳиссини ҳамда юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлиги каби неъматларни чуқур англаб етишга ундайди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати