“Бир миллион ўзбек дастурчилари” лойиҳаси
2021 йил 15 март куни ТИҚХММИ “Ахборот технологиялари” кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари парки (IT-Park) нинг таълим лойиҳалари бўлими бошлиғи Дилмурод Насибуллаев иштирокида “Бир миллион ўзбек дастурчилари” лойиҳаси доирасида семинар-тренинг ташкил этилди.
Семинар-тренингда СХТЭБ ва ЕРБ факультетлари иқтидорли талабалари қатнашдилар ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Семинар-тренингда “Бир миллион ўзбек дастурчилари” лойиҳасининг мақсад ва вазифалари, лойиҳада иштирок этишнинг афзалликлари, шу жумладан, Udacity халқаро онлайн таълим тизимидан бепул фойдаланиш имкониятлари тўғрисида батафсил маълумот берилди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати