"Институт-талаба-маҳалла" бирлиги - давр талаби

Ижарада яшовчи талабаларнинг аҳволи ва кундалик турмуш тарзини ўрганиш жуда муҳим ва айни пайтда энг долзарб масалалардан бири бўлмоқда. Бугун "Гидромелиорация" факультети "Сув хўжалигида инновацион технологиялар ва улардан фойдаланиш" таълим йўналиши 307-гуруҳ мураббийи Санобар Дўстназарова гуруҳнинг ижарада яшовчи талабалари ҳолидан хабар олиш мақсадида уларнинг уйларига ташриф буюрди.

Ташриф давомида талабалар ҳаёти ўрганилибгина қолмасдан, уларнинг ўзлари яшаётган маҳалла фуқаролар йиғинларида маҳалла раислари билан биргаликда сухбат ҳам ташкил этилди. Келгусида талабаларнинг аҳволи ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этишларини назорат қилишда маҳалла оқсоқоллари ҳам фаоллик кўрсатишларига келишиб олинди.

“Гидромелиорация” факультети 307-гуруҳ талабаси Aзизбек Ҳасанов ахбороти

ТИҚХММИ матбуот хизмати