Ҳамкорликда илм равнақи

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 октябрдаги ПФ-6097-сон “Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони ва 2021 йил - “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” давлат дастурида блгиланган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини  механизациялаш муҳандислари институти ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги Чирчиқ олий танк қўмондонлик муҳандислик билим юрти ўртасида тузилган ҳамкорлик шартномасига асосан мазкур билим юрти ўқитувчилари, зобитлари ва курсантлари институтимизга ташриф буюрдилар.

Билим юрти ўқитувчилари (Б.Юсупов, Ж.Хусанова, З.Амировалар) ҳамда курсантлари учун “Гидравлика ва гидроинформатика” кафедраси профессор ўқитувчилари иштирокида бир кунлик кўргазмали танишув амалиёти ташкил этилди. Ташриф давомида курсантларга  Тўполонг сув омборининг ҳаракатдаги модели, насос қурилмалари билан ҳам таништирилди.Танишув амалиёти доирасида билим юрти ўқитувчилари ва курсантларига лаборатория ишларини бажариш методикаси ва мавжуд қурилмалардан фойдаланиш борасида кафедра профессор-ўқитувчилари ва докторантлари томонидан “Мастер-класс” намойиш этилди.

Таништирув амалиёти жараёнида билим юрти ўқитувчи ва курсантларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди. Институт Ахборот ресурс марказидаги соҳага доир янги ўқув адабиётлар билан танишдилар. Институтда ташкил этилган Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Орипов музейи бўлиб, шоирнинг ижоди ва унинг адабий мероси билан ҳам яқиндан танишдилар.

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати