Магистрантимиз муваффақияти
Шу йилнинг 7 – 8 – август кунлари Қозоғистоннинг Алмата шаҳрида Қозоғистоннинг Назарбаев ва Ал-Форобий номидаги Қозоғистон Миллий Университети ҳамда бир қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан “The 7th International Conference on Nanomaterials and Advanced Energy Storage Systems” халқаро илмий конференцияси ташкил этилди. Мазкур икки кунлик илмий конференцияда Франция, Германия, Швейцария, Россия, Жанубий Корея, Япония, Сингапур, Тайвань, Қозоғистон, Туркия каби йигирмадан ортиқ давлат олий таълим муассасалар профессор – ўқитувчилари, докторантлар ҳамда магистратура талабалари ўзларининг илмий мақола ҳамда кўргазмалари билан қатнашишди.
Қувонарли жиҳати шундаки, ушбу тадбирда юртимиз олий ўқув юртлари номидан институтимиз 1 – курс магистратура талабаси ҳам иштирок этди. Илмий анжуманнинг биринчи куни “Қишлоқ ва сув хўжалигида энергия таъминоти” мутахассислиги магистранти Абдуғаниев Нурислом “Электр таъминоти ва қайта тикланувчан энергия манбалари” кафедраси профессори т.ф.д. О.Б.Турсунов раҳбарлигида олиб бораётган магистрлик диссертация иши бўйича бугунги кунга қадар амалга оширган илмий изланиш ҳамда тажриба ишлари бўйича олган дастлабки натижаларига бағишланган “A Comprehensive Study on Household Solid Waste Characteristics for Green Energy Recovery in Urta-Chirchik District of the Tashkent Region” номли мақоласи билан иштирок этди. Унинг маърузаси қизиқарли савол-жавоб тарзида ўтганлиги конференция қатнашчиларида катта қизиқиш уйғотди. Ушбу конференция кафедрамизнинг ёш илмий изланувчиси Нурислом Абдуғаниевга катта тажриба мактаби вазифасини ўтади.
ЭТваҚТЭМ кафедраси мудири Д.Б. Қодиров ахбороти
Институт Матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов