Эрасмус+ DSinGIS лойиҳасининг навбатдаги онлайн йиғилиши бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 11 август куни Зоом платформасида Эрасмус+ “DSinGIS: Геоинформатика соҳасида докторантура” лойиҳасининг навбатдаги бошқарув онлайн йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда лойиҳанинг Венгрия, Австрия, Германия ҳамда Ўзбекистондаги (ТИҚХММИ, ЎзМУ, ҚДУ, ТАҚИ, СамДАҚИ) ҳамкорлари иштирок этдилар. Йиғилишни лойиҳа координатори Лорант Фолдварй олиб борди.

Йиғилишда қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:

- WР1. Лойиҳа бошқаруви (ташқи аудит, молиявий ҳисоботлар);

- WР3. Ўқув материалларини яратиш (ўқитиш ва ўқиш учун тайёргарлик даражаси);

- WР4. Таълим инфраструктурасини шакллантириш (Қўшма илмий тадқиқот маркази учун жиҳозлар сотиб олиш бўйича тендер ўтказиш, марказ устави ва Бизнес модел);

- WР5. Геофазовий атамалар глоссарийси (гармонизация режаси ва тасдиқлаш жараёни);

- WР6. Малака ошириш (PhC талабаларнинг Европада таҳсил олишлари, Геоинформатика бўйича ёзги мактаб);

- WР7. Ан]анавий илмий конференциялар (лойиҳанинг сўнгги мониторинг йиғилиши ва GI 2020 Халқаро конференцияси);

- WР9. Лойиҳани тарқатиш ва натижалардан фойдаланиш (NЕО журнали учун мақолалар тайёрлаш) ва бошқа турли масалалар.

Йиғилишда ТИҚХММИдан лойиҳанинг Ўзбекистондаги миллий координатори, Ердан фойдаланиш кафедраси таянч докторанти Илҳом Абдураҳманов ҳамда лойиҳанинг Ўзбекистондаги миллий менежери, Инноваwия ва илмий тадқиқотлар кластери раҳбари Маманбек Реимов иштирок этдилар. Лойиҳа доирасида 2020 йил сўнгига қадар ТИҚХММИда лойиханинг Ўзбекистондаги барча ҳамкорлари учун ташкил этилаётган Геоинформатика қўшма илмий тадқиқот марказига 115 минг евролик асбоб-ускуналар сотиб олиш режалаштирилган. Лойиҳа тўғрисидаги батафсил ма’лумотни лойиҳанинг қуйидаги расмий веб-саҳифасидан олишингиз мумкин: www.dsingis.eu

ТИҚХММИ Матбуот хизмати