​Устоз зиёратида

Кўп йиллар илмий тадқиқот институтларида масъул вазифаларда ишлаган фидойи олим Кучкар Ханназаров табаррук ёшда. Иккинчи жаҳон урушида ватан ҳимоясига отланган, фронт ортида ҳам жонбозлик намуналарини кўрсатган фидойи олим улар. 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан Мирзо Улуғбек тумани "Мустақиллик" маҳалласида яшовчи, иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси 97 ёшли Ханназаров Кучкар Ханназаровичнинг "Олой" мавзеси 15 уй 18 хонадонига ташриф уюштирилиб, институт раҳбарияти номидан байрам билан табрикланди. Ташрифимиздан уларнинг қалби тоғдек кўтарилди. Савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиш зарурлигини яна бир бор ҳис этдик.

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов