“Сифат гуруҳи” дарслари

Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг қарорига ҳамда Олий таълим муассасаларидаги таълим дастурлари фанлари бўйича ўқитиш сифатининг ҳар йилги мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга асосан Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини меҳанизациялаш муҳандислари институтида ҳар бир кафедрада профессор-ўқитувчилар томонидан ҳар хафтада бир маротаба “сифат гуруҳи” дарслари ўтиб келинади. Тасдиқланган графикга асосан Назарий механика ва қурилиш механикаси кафедрасида 2019 йил 9-октябр соат 15.30 да кафедра профессори Т.Мавлоновнинг календар режасига асосан “Назарий механика” фани бўйича 7-маърузага тайёргарлик тақдимоти бўлиб ўтди. Маъруза ассистенлар учун махорат мактаби десак муболағи бўлмайди. Шу куни Экология ва сув ресурсларини бошқариш кафедрасида ҳам қатор тақдимотлар бўлиб ўтди. Кафедра стажёр-ўқитувчи Ж.Мирзақобуловнинг календарь режасига асосан “ГМ” факультети “Сув ресурсларини бошқариш” фани бўйича 7-амалий машғулотига тайёргарлик тақдимоти, ассистенлар А.Хамидовнинг ҳамда К.Шипиловаларнинг “Қишлоқ ва яйловлар сув таъминоти” ва “Табиатни муҳофаза қилиш” фанлари бўйича амалий машғулотларига тайёргарлик тақдимотлари тингланди ва ижобий деб баҳоланди.  “Сифат гуруҳи” дарслари ўқув йили давомида мунтазам олиб борилади ҳамда сифат комиссияси аъзолари томонидан баҳоланади.