Улуғ аждодларимиз Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур  ҳаёти ва ижоди ҳақида oчиқ маъруза

Халқни халқ, миллатни миллат сифатида танитгувчи восита бу – тил.
Бугун Тиллар кафедраси доценти, филология фанлари номзоди Рахимова Комила Нафасовна 1 босқич (рус гуруҳи) талабаларига улуғ бобомиз, ғазал мулкининг султони, буюк мутафаккир, Мир Алишер Навоий ҳамда Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб, шоир, олим бўлиш билан бирга йирик давлат арбоби ва саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур  ҳаёти ва ижоди ҳақида Очиқ маъруза бўлиб ўтди.  Маърузада Тиллар кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳамда Ўқув-услубий бошқарма ҳодимлари иштирок этишди.

Ўқитувчи маърузани бошлашдан аввал, ўтган дарсда ўтилган Жалолиддин Мангуберди ҳақида талабалардан сўраб ўтди. Шундан сўнг ажойиб ғазал билан  маърузани бошлади. Ҳар бир талабага мавзуга доир маълумотлар берилган бўлиб, бу талабаларнинг ўқитувчи билан биргаликда маърузани давом эттиришлари учун қулай имконият берди. Бундан ташқари талабалар ўзлари билган маълумотлар ҳақида қисқача сўзлаб бердилар, ўқитувчи эса уларнинг маълумотларини тўлдириб борди.

Кичик гуруҳдан иборат бўлган гуруҳга мавзуга оид жумбоқ тақдим қилинди ва топшириқни биринчи бўлиб бажарган талабалар аъло баҳо билан баҳоландилар.  Маъруза қизиқарли ва кўтаринки руҳда ўтди. Талабаларга боболаримиз асарларидан ихтиёрий равишда танлаб ўқиб келишлари вазифа қилиб берилди.  Институт ахборот ресурс марказида аждодларимиз асарларининг турли тилларга таржима қилинган вариантлари, китоб ва электрон вариантлари мавжуд бўлиб, талабалар китобларни топиб вазифаларни бажариб, билимларини оширишда асло қийинчиликларга дуч келишмайди.  Кузатувчиларимизни ҳам Очиқ маърузаларимизда иштирок этишга ҳамда дурдона асарлардан баҳраманд бўлишга таклиф этамиз!!!

 

Ўқув-услубий бошқарма услубчиси Мафтуна Тошева ахбороти.