Моҳиятли семинар
Жорий йилнинг 13-15 ноябрь кунлари институтимизда ЮНЕСКО томонидан Сув ресурслари бошқаруви соҳасида ёш тадқиқотчиларни қўллаб - қувватлаш билан боғлиқ мақсадда семинар ташкил этилди.
Мазкур семинар ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва ЮНЕСКОнинг Ижтимоий трансформацияни бошқариш дастури (MOST) томонидан ташкил этилган бўлиб, семинардан кўзланган асосий мақсад институтимиз ёш олимлари ҳамда докторантларига илмий мақолалар ёзишнинг янги методик кўрсатмалари ва услублари, хорижий тажрибаларни қўллаш ва махсус дастурий таъминотдан фойдаланган ҳолатда мақоланинг сифат даражасини аниқлашдан иборат бўлди.
Семинарни очилиш маросимида ЮНЕСКО бош қароргоҳи, дастур мутахассиси жаноб Педро Монреал, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Мария дель Пилар Альварес-Ласо хонимлар, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Илмий тадқиқот фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Бахрамжон Исмаилов ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссияси бош котиби Алишер Икрамовлар иштирок этдилар.
Семинар Питер Малвичини ва Педро Монреал томонидан олиб борилди. У қизғин бахс-мунозаралар, гуруҳ топшириқлари, гуруҳ тақдимотларидан иборат бўлди. Семинар сўнгида иштирокчилар сертификатлар билан тақдирландилар.
Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи И. Абдураҳмонов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов