Даъваткорона давра суҳбати

Жорий йилнинг 15-ноябр куни 4-сонли талабалар турар жойида “ Ҳаво томчи орқали юқадиган ўткир юқумли касалликлар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Мавзу бўйича институтнинг Тиббиёт бўлими бошлиғи Эшниёзов Ботир Қурбанбаевич, Хайитова Хуршида Сафаровна ҳамда 4-ТТЖ тарбиячи педагоги Хаитова Азиза томонларидан суҳбат олиб борилди. Тадбирнинг асосий мақсади аҳоли ўртасида кўп учрайдиган юқумли касалликлар грипп, қизамиғ, қизилча, сувчечак, минингит ҳамда чекишнинг зарарли томонлари, уларнинг инсонларда пайдо бўлиш сабаблари, асосий белгилари, уларни олдини олиш чора-тадбирлари, тиббий муолажа усуллари тўғрисида асосий маълумотлар бериб ўтилди. Тадбир давомида талабаларнинг юқумли касалликлар тўғрисида ўзларини қизитирган саволларига тўлиқлигича жавоб беришди. Биз ўйлаймизки, бу доирадаги давра суҳбатлари ёшлар ўртасида ўтказилиши соғлом ҳаёт йўлига қўйиладиган бир қадам сифатида ифода этишимиз мумкин.

4-ТТЖ тарбиячи педагоги   А.Хаитова ахбороти

Институт Матбуот хизмати раҳбари   Раҳимбой Жуманиёзов