Шахмат - мантиқ ва фалсафа фани

Ҳинд ҳикматларида шахматнинг ўзи ҳаёт фалсафаси ва икки давлат орасидаги муносабатлар тимсоли сифатида изоҳланган. Шундай экан, ақл-идрок, мантиқий мушоҳада шахмат ва шашкада муваффақият қучишининг муҳим гарови эканини билиш аҳамиятлидир.

“Жаҳон фалсафа куни”га бағишланган 2 - ТТЖда  “ГИМ” факультети “Гуманитар фанлар” кафедраси ташаббуси билан 2, 3 -ТТЖларда истиқомат қиладиган талабалар ва институт қошидаги академик лицей ётоқхонасида яшовчи барча факультет талабалари -ўғил болалар ҳамда қизлар  ўртасида шахмат  ва шашка  ўйини бўлиб ўтди. 

Шахмат бўйича  ўғил болалар ўртасида “Еф ва Ек”факультети 212 - гуруҳ талабаси Сардор Ўролов биринчи ўрини эгаллади. Шашка бўйича қизлар ўртасидаги биринчи ўрин эса “ГМ” факультети 209 - гуруҳ талабаси Маҳбуба Тожиевага насиб этди. Мусобақа якунида ўйин натижасига қараб фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари ва китоблар тақдим этилди. 

“Гуманитар фанлар” кафедрасининг ассистенти Баҳриддин Муқимов ахбороти

Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов