Диний маърифатда аёллар зикри
Жорий йилнинг 13-декабрида Ўзбекистон Республикасининг 2019-йил 3-сентябрдаги “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги УРҚ-565-сон Қонуни ҳамда институт ректорининг 2019-йил 12-сентябрдаги 865 А/ф бўйруғига асосан институтда умумий йиғилиш бўлиб ўтди.
Ушбу йиғилишда Раупов Жасурбек-Ислом ота Жоме масжидининг бош имом хотиби, Тиллар кафедрасининг профессор –ўқитувчилари, ҚХМ, ГИМ, ЕРБ ва ҚСХЭТ факультетларининг талаба қизлари, ҳамда ЕРБ факультетининг 4-босқич 406-408 гуруҳ талабалари қатнашдилар.
Жасур Раупов талабаларга хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ва тазйиқ ўтказмаслик ўз аёлини, опасини, синглисини ҳурмат қилиши кераклигини, Биринчи ҳимоячиси – бу аёлнинг турмуш ўртоғи бўлиши керак. Лекин шунга қарамасдан, оилада ўз аёлига зўравонлик ва тазйиқ ўтказишлар кузатилмоқда. Бу қонун бекорга чиққан эмас.
Ҳар бир фуқаро ушбу қонунга бўйсуниш керак. Шундай экан, оналаримиз, аёлларимизнинг ҳурматини жойига қўйсак, ҳеч кимдан кам бўлмаймиз, яратган эгам ўзи ҳимоя қилади-деб таъкидлаб ўтди. Шундан сўнг талабалар ўзларининг қизиқтирган саволларини беришди ва ижобий жавоб олишдилар.
Институт хотин-қизлари қўмитаси раиси З.Хафизова ахбороти
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов