“Аёлларни зўравонликдан химоя қилиш ва гендер тенглик” мавзусида онлайн тадбир
Бугун 2020 йил 15 – декабрда ректорат топшириқлари юзасидан Тошкент шаҳридаги Турин Политехника Университетининг Хотин-қизлар масалалари бўйича Кенгаш фаолиятини ўрганиш ва тажриба алмашиш мақсадида “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультети хотин-қизлар масалалари бўйича масьул т.ф.н., доцент Холиқова Наргиза Абдувалиевна томонидан Турин Политехника Университетига ташриф этилди. Ташриф давомида Холиқова Наргиза Абдувалиевна томонидан хотин-қизлар масалаларига оид меъёрий ҳужжатлар, уларда яратилган шароитлар, иш юритиш услублари ва уларни расмийлаштириш каби масалалар бўйича тажриба алмашинди. Шу билан бирга улар томонидан “Аёлларни зўравонликдан химоя қилиш ва гендер тенглик” масалаларига оид ZOOM платформасида ўтказиш режалаштирилган тадбирда институтимиз Хотин қизлар масалалари бўйича Кенгаш раиси З.Исмаилова билан ҳамкорликда иштирок этилди. Тошкент шаҳридаги Турин Политехника Университети билан институтимизнинг ҳамкорлик шартномаси тузилди. Эндиликда хотин-қизлар масалалари бўйича тажриба алмашиниш ва улар билан фаолият жараёнида: гендер тенглик, олима аёллар клуби, қизларжон клуби ва илмий тадқиқот ишларини олиб боришда ҳамкорлик йўлга қўйилади. Бу эса хотин-қизлар масаласидаги илғор қадамлардан биридир. Бу борада барча факультетимизнинг хотин-қизлар масалалари бўйича масьуллари тажриба алмашиниш режасига мувофиқ Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасаларини ўрганиши ва тажриба алмашиниши режалаштирилган.
ТИҚХММИ матбуоти хизмати