Мини-футбол бўйича “Ректор кубоги” мусобақаси ташкил этилди
Давлатимиз раҳбари томонидан ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларнинг спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун шарт-шароит яратиш мақсадида илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусни кенг тарғиб қилиш, институтда жамоавий спорт турларини янада оммалаштириш масалаларига алоҳида урғу бериш мақсадидажорий йилнинг 14-15-16 декабрь кунлари мини-футбол бўйича институт талаба-ёшлари ўртасида “Ректор кубоги” спорт мусобақалари ташкил этилди.
Мазкур мусобақаларда 7 та факультет ўртасида спортнинг футбол тури бўйича мусобақа ўтказилди. Мақсад талабалар ўзаро ҳамжиҳатлик, бирлаштириш эди. Бир қарашда нима учун деган савол туғилади бу табиий, албатта. Лекин, мантиқан ўйлаб қаралса, моҳияти жуда ҳам кенг. Мусобақа шиддатли тарзда бошланиб, якуний натижалар қуйидагича бўлди: Якуний натижаларга кўра ўйин давомида пешқадам бўлган
Спорт мусобақаси якунида қуйидаги натижалар қайд этилди:
III-ЎРИН - ГТС жамоаси;
II-ЎРИН – ГМ жамоаси;
I-ЎРИН – ЕРБ жамоаси бош соврин-институт “Ректор кубоги”ни қўлга киритди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати