Талаба-ёшлар ўртасида одоб-аxлоқ ойлиги

    Жорий йил 15-декабрь куни "Ер ресурсларини бошқариш" факультетига  қарашли 1-талабалар турар жойида  факультетни ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳ.Эшова, "Геодезия ва геоинформатика" кафедраси ўқитувчиси Ў.Исломов ҳамда институт психологи М.Мухамедова ташаббуси билан талаба-ёшлар ўртасида “Одоб-ахлоқ” ва “Ижтимоий-психологик суҳбат”мавзуси бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди. Улар ўз нутқида таълим муассасасида таҳсил олаётган ҳар бир талаба онгида соғлом маънавий ва ижтимоий-психологик муҳитни шакллантириш ҳақида сўз юритди Унинг нуфузи ҳамда обрў-эътиборини асраб-авайлаш, юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи авваламбор, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этувчи талаба-ёшларни тарбиялаш зарур. Ҳар бир талаба институтнинг ички тартиб қоидаларини, хусусан, юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, жамият, давлат ва оила олдида ўз масъулиятини ҳис этадиган, давлатнинг ички ва ташқи сиёсатини тўғри англайдиган, ватанпарвар ва халқпарвар, ташаббускор ва тадбиркор, замонавий билимлар билан қуролланган ҳамда юксак инсоний фазилатларга эга бўлган иродаси бақувват, иймони бутун ва виждони уйғоқ мутахассисларни бўлишлари лозим. Шунингдек, талаба-ёшларга улар онгида   маънавий иммунитетини шакллантириш, сақлаш ва ҳимоя қилиш,  ёшлар орасида одоб-ахлоқни бузишга, шу жумладан, зўравонлик, ҳаёсизлик ва шафқатсизликни ташвиқот қилишга қаратилган ҳар қандай хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш, жумладан, ёшларни ичкиликбозлик ва гиёҳвандлик иллатларидан, бошқа турли ҳалокатли таҳдидлар ҳамда биз учун ёт бўлган диний ва экстремистик таъсирлардан, тубан "оммавий маданият” хуружларидан ҳимоя қилишга кўмаклашишдан иборатлиги тўғрисида тушунчалар берилди.

 

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати