Институтга илк қадам
Ёшлар қалбига уларнинг келажакдаги орзу ва мақсадлари билан боғлиқ маълумотларни жо этиш, таништириш фойдадан холи эмас. Ўзи кўрган ва билган таълим муассасасига меҳр уйғотишнинг сири катта. Улар муайян касб соҳиби бўлиб эл-юртга манфаат етказишади. Тошкент шаҳри Учтепа туманида жойлашган 296-мактаб битирувчи ўқувчилари институт фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида ташриф буюришди. Ўқувчилар учун махсус дастур тайёрланиб дастур асосида институт ўқув аудитория ва лабораториялари билан таништирилиб борилди. Ташриф охирида давра суҳбати уюштирилди фаол иштирок этган ўқувчиларга китоблар совға қилинди.
Институт ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти маълумоти
Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов