Долзарб мавзудаги семинар
Жорий йилнинг 11-12 июль кунари WOCAT SLM технологиялари ва ёндашувлари, анкеталари ва маълумотлар базаси бўйича Семинар бўлиб ўтди. Семинар машғулоти Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ФАО томонидан ташкиллаштирилди. Унда Қишлоқ ва Сув хўжалиги Инстутутлари профессор ўқитувчи ҳамда докторантлар, ишлаб чиқариш ташкилотларидан мутаҳассислар қатнашди, Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтидан Ирригация ва мелиорация” кафедраси таянч докторанти Мардиев Шахбозжон ҳамда «Ердан фойдаланиш» кафедраси катта ўқитувчиси Шарипов Сайфуддинлар қатнашди. Семинарда ФАО ташкилоти мутахассислари Азиз Нурбеков, Мухаммаджон Қосимов, Шуҳрат Бобомуродовлар ўз тақдимотлари билан Семинар иштирокчиларига Ўзбекистоннинг қурғоқчил ва шўрланган қишлоқ хўжалик ландшафтларида IUPRнинг (INRM) самарали амалиётга оид миллий маълумотлар базаси ҳужжатлаштириш, тажриба алмашиш, баҳолаш ва таҳлил қилиш, шунингдек, Табиий ресурсларни сақлаб қолиш бўйича халқаро конвенция ва технологияларни стандартлаштирилган усул ва воситалардан фойдаланиб қарор қабул қилиш (WОCАТ) бўйича керакли маълумотлар бериб ўтилди.
Ирригация ва мелиорация кафедраси таянч докторанти Мардиев Шахбозжон ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов