Алишер Навоий ва Мирзо Бобур ижодида баркамол авлод тарбияси

Бугунги кунда юртимизнинг ҳар бир гўшасида ғазал мулкининг султони Мир Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 537 йиллиги муносабати билан “Назм ва наво” бадиий кечалари ўтказилмоқда. Ана шундай таъбирлардан бири жорий йилнинг 14-февраль куни "Ер ресурсларини бошқариш" факультети залида ҳам бўлиб ўтди.  Унда "Ер ресурсларини бошқариш" факультети декани Ш.Нарбаев, Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳ.Эшова, институт хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Ҳафизова факультет ёшлар иттифоқи кенгаши етакчиси Ш.Абдуқодиров, профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар иштирок этишди. Ушбу тадбирда факультетимизнинг иқтидорли ташаббускор  биринчи курс талаба-ёшлари томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар томошабинлар эътиборига ҳавола этилди. Талабаларимиз ўз чиқишларида буюк бобокалонларимизнинг ғазалларида, рубоийларидан ижодкор талабаларимиз ижро этишди. Шуни алоҳида эътироф этиш лозимки буюк шоирларимизнинг ҳар бир ғазаллари, шеърлари ва рубойилари усиб келаётган ёш авлодимиз онгу-шуурига  ватанпарварлик ғояларини, бу икки алломани ёзган асарларида ибо, ҳаё каби ижобий хислатларнинг ёритилганлиги кўришимиз мумкин. Шуни алоҳида айтиш жоизки биз ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад буюк алломаларимиз, ижодини кенг миқёсда ўқитиш, ўргатиш, юбилей саналарини нишонлаш ва ёд этиш жараёнида  буюк аждодларимизнинг асарларини манбалар ва қўлёзмалар асосида ўрганишдир.

ЕРБ факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳуррият Эшова ахбороти

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов